МУҚАДДАСДИР – ВАТАН БАЙРОҒИ
Бугун "Ёшлар пресс-клуби"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий гвардия ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир – Ватан байроғи" шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия ва Қўриқлаш хизмати шахсий таркиби, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Темурбеклар мактаби ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида байроқ ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, Ўзбекистонимиз байроғи билан ғурур ва ифтихорга тўла манзаралар ёшларни фидойиликка, ватанпарварликка, янги марраларга чорлаши алоҳида таъкидланди.