Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остидаги тадбирлар Миллий гвардия бўлинмаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида Тошкент шаҳридаги Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш бўйича бригадасида муддатли ҳарбий хизматчилар билан Учтепа тумани фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Тадбирда фахрийлар ўзларининг касбий фаолиятилари давомида орттирган бой ҳаётий тажрибалари тўғрисида сўзлаб беришиб, ютуқларга эришишнинг энг асосий омили билм эканлигини таъкидлашди. Учрашув савол-жавобларга бой тарзда, мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларининг ижод намуналарини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди. Шунингдек, шу куни Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари томонидан театрлаштирилган “Мустақиллик шукронаси” деб номланган байрам концерт дастури ҳарбий қисмда намойиш этилди. Албатта бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.