Қидирувда бўлган шахс Қўйлиқ деҳқон бозорида Миллий гвардия ходими томонидан қўлга олинди
2024 йилнинг 15 июль куни тунда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги "Қўйлиқ" деҳқон бозори ҳудудида Миллий гвардия ходимлари жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат олиб бориш вақтида Юқоричирчиқ туман ИИБ томонидан жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик")да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирув эълон қилинган 35 ёшли З. Ф. ни қўлга олишди. Қўлга олинган фуқаро ички ишлар бўлимига олиб борилиб, белгиланган тартибда топширилди.