НАФС ЙЎЛИДА ДАРАХТЛАРНИ НОБУД ҚИГАНЛАР
Жорий йилнинг 19 февраль куни Сирдарё вилоятида келиб тушган хабарга кўра Миллий гвардия ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Мирзаобод туманининг Янгиер-Дўстлик йўналишидаги йўл четида бўй чўзган манзарали дарахтлардан 8 тасини кесиб, давлат рақами 25К605ЕА бўлган ISUZI русумли юк машинасида олиб кетишга тайёргарлик кўраётган 6 нафар шахс қўлга олинган ва дарахт кесишда қўлланган асбоб-ускуналар, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Дастлабки ўрганишлар давомида, кесиб олинган дарахтлар жами 44 835 000 сўмни ташкил этиши ва табиатга зарар етказган ушбу шахслар Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро А.Ё. ва Ғ.А.лар Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро Х.Д., Ғ.М.,С.М. ва Ж.И. лар эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.