НАФСИГА ҚУЛ БЎЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 4 май куни Бухоро вилоятида Миллий гвардия ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро Р.С. исмли аёл хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони раҳбарлиги остидаги мактабгача таълим муассасасига тарбиячи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ долларини, ўз қизи орқали фуқаро М.Р. дан махсус ишлов берилган пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан фуқаро Р.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.