Жиноятга жазо муқаррар.
Жорий йилнинг 1 февраль куни Олмазор тумани Нурафшон кўчасида жойлашган савдо марказида номаълум шахс ходимларда шубҳа уйғотган. Жиноятларни тезкор очиш учун ахборот- таҳлил марказига уланган кузатув камералари орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("ўғрилик") бўйича жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлганлиги маълум бўлган.
Олмазор тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлари зудлик билан мажмуага етиб келиб, жиноятчи қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ишлари давомида фуқаро Навоий вилоятида истиқомат қилувчи 40 ёшли Ф.Х. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Олмазор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда