Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳамда ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам ташкил этиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси президенти Л.Хасанов учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоцияцияси ўртасида ўзаро фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Мазкур қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда республика бўйлаб спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, ташкил этиладиган спорт мусобақа ва маънавий-маърифий тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларига ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ёш спортчиларни хизматга қабул қилиш масалалари юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқич муқаддимаси бўлди.

Text to speech