Наманган вилоятида ҳам пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Миллий гвардия ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ўтказилган тадбир давомида 24 ёшли фуқаро I.К. шартли харидорга чет давлатда ишлаб чиқарилган 8 дона "Трения", 50 дона "Салют" ва 24 дона "7ШОС" пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-моддаси 1-қисми (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) бўйича баённома расмийлаштирилди.