Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Наманган вилоятида “Денгиз тулпори” номидаги Чавандозлар мактаби ўз фаолиятини бошлади ва унинг тантанали очилиш маросимига бағишланган “Улоқ Кўпкари”, “От устида пойга” ва “Беш кураш” спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий йилнинг 31 октябрь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Денгиз тулпори” номидаги Чавандозлар мактаби ўз фаолиятини бошлади. ва унинг тантанали очилиш маросимига бағишланиб, “Улоқ Кўпкари”, “От устида пойга” ва “Беш кураш” спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Мазкур тадбирда Наманган вилояти хокимлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар бошқармалари мутасадди раҳбарлари бошқа ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Эътиборлиси шундаки, вилоят ва қўшни республикаларда моҳир чавандоз сифатида ном қозонган Тўрақўрғонлик полвон Алимардон Бозоров от спортини ривожлантиришга бўлган қизиқиши, шижоати ва ташаббускорлиги билан "Денгиз тулпори" чавандозлик мактаби қошида, от спорти майдонини ташкил этилишига ўз ҳиссасини қўшди.
Қарийб 6,5 гектар ер майдонидан иборат бўлган ушбу спорт майдони 2000 отлиқни ўз ичига олиш қувватига эга. Келгусида туризм салоҳиятини ошириш учун мазкур муассаса қошида меҳмонхона, дам олиш сиҳатгоҳи, даволаниш клиникасини ҳам барпо этиш йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Ушбу майдоннинг очилиш маросими туманда катта спорт байрамига айланиб кетди. Улоқ-кўпкари мусобақасида қатнашиш учун Қирғизистон, Қозоғистон республикалари, Фарғонанинг Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Чуст, Наманган, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларидан жами 520 нафардан зиёд чавандозлар ташриф буюришди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов сўзга чиқиб, ўзида миллий халқ ўйинларини мужассам этган от спорти мамлакатимизда тобора ривож топаётгани, мазкур иншоот давлатимиз раҳбари Қарорлари ижроси юзасидан вилоятимизда илк бор ташкил гаплашаётганлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги номидан ушбу тадбирда иштирок этаётган, спортчилар Жаҳон чемпионлари Рустамжон Умаров ва Азамат Лутфуллаевларга той совға қилди.
Спорт байрами “Кўк бўри”, “От устида кураш” ўйинлари билан бошланиб, Улоқ кўпкарига навбат берилди. Унда вилоят ҳокимининг махсус совринлари, ҳомий ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ғолибларга топширилди.
Мусобақа кенг кўламда ўтказилиб, бунда барча туман от спорти секциялари, мактаб ўқувчилари, ҳаваскор ва уюшмаган ёшлар ҳамда фахрий чавандозлар иштирок этдилар.

Text to speech