МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВА ЁШЛАР
Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув марказида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод туманларидан ташриф буюрган ва вилоятлардан видео-конференц-алоқа орқали боғланган ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир давомида маҳаллардан ташриф буюрган ёшлар бугунда кўплаб ютуқларга эришиб келаётган тенгдошларининг сўйлаб берган янги лойиҳалари, келажак мақсадларини тинглаб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.
Шунингдек ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш устуворлик касб этганлиги сабабли, тадбирда иштирок этган маҳаллаларнинг йигит қизлари айнан ҳарбий таълим муассасаларида ўқиётган илғор ёшлар билан фикр алмашишди.
Албатта, ушбу янги самарали тизимнинг ҳаётга татбиқ этилиши, унда кўзда тутилган вазифаларнинг тугал бажарилиши ёшларнинг жамиятимиздаги ижтимоий позицияларини мустаҳкамлашга, уларнинг эҳтиёж ва манфаатларининг тўлақонли қондирилишига ва мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг замонавий механизмини шакллантиришга хизмат қилади.