Навоий вилоятида "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан қувурларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни тахминан соат 14:30 ларда 29 ёшли фуқаро У.С. "Навоийазот" АЖ ғарбий томонидаги 3 дона, ҳар бирининг узунлиги 10 метрдан умумий узунлиги 31 метр, диаметри 1.200 мм.ли бўлган металл қувурларни ўз эҳтиёжи учун, ўзи билан олиб келган ускуна ёрдамида кесаётган вақтида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган "Қўриқлаш" бўлими патруль хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аниқланган металл қувурларнинг умумий оғирлиги 10 820 кг, умумий қиймати 21 086 016 сўмни ташкил этади.
Фуқаро С.У. қувурларни кесиш учун олиб келган 4 дона кислород, 1 дона пропан балони, 15 метр қора рангли шланг, 2 дона лом, 2 дона резак, 2 дона редуктор ҳамда меҳнат анжомлари далилий ашё сифатида, баённома асосида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Навоий шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда