Навбатдаги Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Milliy гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида 2024 йил 26 июль куни “Жамоат хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Мазкур конференция доирасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун bilan қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, терроризмга қарши курашишда, шунингдек террорчилик ҳаракатларининг ҳамда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш, жамоат тартибини сақлаш, шу жумладан оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда fuqarolar гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолат, алоҳида давр ва террорчиликка қарши операцияларни ўтказиш шароитларида ҳуқуқий режимни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида аҳоли пунктларидаги жамоат жойларида патруллик қилиш каби масалалар кўриб чиқилди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолиятини такомиллаштиришдаги ҳозирги ҳолати ва муаммолари муҳокама қилинди.
Конференцияда Республикамизда ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассалари, Milliy gvardiya Марказий девони, ИИВ Академияси, ИИВ Малака ошириш институте, ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш boshqarmasi Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассислари иштирок этди.
Илмий-амалий конференцияда маърузачилар мавзуга оид долзарб масалалар, муаммолар ва уларни бартараф etish чоралари bo‘yicha фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбирнинг асосий қисмида кичик мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш bo‘yicha илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва ўзимизга мослаштирилиши юзасидан таклифлар муҳокама этилди.
Тадбир якунида барча иштирокчиларнинг билдирган фикрларидан келиб чиққан ҳолда, илмий-амалий конференция davomida қатнашувчилар tomonidan берилган саволлар муҳокама қилинди, фикрлар, маслаҳатлар, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди ва уларни ечимларини бартараф etish йўллари юзасидан келишилди.