НАВБАТДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ - АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида 2021 йил 15 декабрь куни “Миллий гвардия бўлинмаларининг тоғли шароитларда жанговар ҳаракатларини олиб боришини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференция доирасида, айни вақтда жаҳонда ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазият, турли қуролли тўқнашувларда қўлланилаётган қуроллар, жанговар-тактик ҳаракатлар ва бу каби ҳаракатларнинг тоғли ҳудудларда амалга оширилишида ўзига хос хусусиятлари ҳамда жанговар бўлинмаларнинг бундай шароитда жанг олиб боришнинг ҳозирги ҳолати ва муаммолари муҳокама қилинди.
Конференцияда Республикамизда ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи ҳарбий таълим муассасалари мутахассислари иштирок этди.
Илмий-амалий конференциянинг амалий қисмида Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳудудида ташкил этилган 5 ўқув нуқталарида кўргазмали машғулотлар иштирокчиларга намойиш этилди.
Конференция якунида, тоғли шароитларда жанговар бўлинмаларнинг махсус операцияларни ташкиллаштириш ва олиб боришдаги ҳаракатларини такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.