Навоий вилоятида банкомат эшигини болға билан бузишга уринган ҳуқуқбузар қўлга олинди
Жорий йилнинг 01 февраль куни соат 17:20 да Навоий вилояти Хатирчи туман "Қўриқлаш" бўлимига қўриқловдаги АТБ "Турон банк" банкоматидан ташвиш хабари келиб тушган.
Келиб тушган хабарга кўра тезкор ходимлар воқеа жойига 17:22да етиб борган. Шахси номаълум фуқаро болға билан банкомат эшигини очишга уринаётган вақтда ходимлар томонидан ушланган ва туман ИИБ тезкор тергов гуруҳига топширилган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар 25 ёшли самарқандлик Н.Ш эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.