Навоий вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабда бир кун
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги қарорига мувофиқ ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 237-сон қарорига асосан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасига, Навоий шаҳрида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб бириктирилган эди.
Ҳозирги кунга қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва мактаб маъмурияти томонидан бир қатор кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 21-феврал куни мактаб ўқувчиларини бир кунлик ўқув жараёни ўрганилди.Ўрганиш давомида ўқувчилар билан Саф тайёргарлиги, Баландлик ишғол тайёргарлиги, Спортнинг камондан отиш тури бўйича тўгарак фаолияти, жисмоний тайёргарлик машғулотлари, ҳарбий эстафета, Психологик тренинглар ўтказиш тартиби ва усуллари, намунали машғулотлар ҳамда заковат ўйинлари доимий равишда ўтказилиб келинаётганлигига гувоҳ бўлишди. Ўқувчи ёшлар машғулотларга фаол иштирок этиб, республика миқёсида ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида ўтказилган мусобақаларда фахрли биринчи ўринни эгаллаб келишмоқда.