Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия тизимига бириктирилган умумтаълим мактабларининг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг билим савиясини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий спортга қизиқишини янада ошириш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Миллий Гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва вилоят Халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичини ўтказилиши ҳам бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур мусобақада вилоят ҳудудидаги 4 та умумтаълим мактабидан жами 32 нафар иштирокчи 10 та шарт бўйича ўз жамоаси шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ғолиблик учун беллашдилар. Ёшлар эпчиллик, зукколик ва жисмоний тайёргарлик борасида нималарга қодир эканликларини исботлаб беришди. Улар томонидан намойиш қилинган кўргазмали чиқишлар томошабинлар ҳамда ҳакамларда яхши таассурот қолдирди.

Мусобақа якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан фаол иштирок этган жамоалар ҳамда мусобақа ғолиблари диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Text to speech