Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Навоий вилоятида инновацион ҳарбий дала-ўқув майдонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча соҳалар қатори Қуролли Кучлар тизимида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида юртимиз тинчлиги ва аҳолимиз осойишталигини таъминлаш йўлида куч тузилмалари зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажарилиши ҳамда тайёргарлик кўришлари учун кенг имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси тасарруфида илк бора ҳудудий куч тузулмалари учун замонавий ҳамда барча шарт-шароитларга эга бўлган дала-ўқув майдонининг барпо этилиши ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Кармана тумани ҳудудида жойлашган мазкур дала-ўқув майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими- ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Н.Турсунов, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, ҳамкор вазирликларнинг масъул вакиллари, сектор раҳбарлари, фахрийлар кенгаши, кенг жамоатчилик ва ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан шу кунга қадар Навоий гарнизони куч тузилмалари амалий машғулотларни Самарқанд вилояти Каттақўрғон дала-ўқув полигонида амалга ошириб келаётганликлари таъкидланиб, эндиликда мазкур дала-ўқув майдони барча бўлинмаларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини мунтазам ошириб, жисмоний ва жанговар тайёргарликларини мустаҳкамлашга, шунингдек, мазкур маскан Навоий ёшларининг ватанпарварлик руҳида камол топишларига хизмат қилишига ишонч билдиришди.
Шундан сўнг, меҳмонлар дала-ўқув майдонида бунёд этилган назорат ўтиш жойи, майдоннинг бошқарув пункти ва штаб биноси, ётоқхона, ошхона, ўқув синфлари, маиший хизмат кўрсатиш хоналари, тиббиёт пункти, техника воситаларининг турар жойи, оловли тўсиқлар йўлаги, жанговар қуроллардан ўқ отиш йўлаклари ва махсус ўқув машқлари ҳудуди, темир йўл вагони ва автобуслар макетлари ҳамда спорт шаҳарчаси билан яқиндан танишиб чиқишди.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, шу куннинг ўзида янги фаолият бошлаган дала-ўқув майдонида маҳаллий ёшлар ва вилоятдаги Миллий гвардияга бириктирилган мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Шунингдек, ёшлар учун ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Кун якунида эса дала қўйнида гулҳан ёқишиб, унинг атрофида жўр бўлиб, қўшиқ куйлаган ҳолда маъданий хордиқ чиқаришди.

Text to speech