НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ИЛК БОР ОТ СПОРТИНИНГ 3 ТА ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ.
Миллий қадриятларимиз саналмиш от спортининг барча турларини ривожлантириш, уларни жаҳон ареналарида муносиб ўринни эгаллашлари учун тизимда самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 сентябрь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ходимлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида от спортининг “поло”, “от устида кураш” ва “от пойгаси” турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Иштирокчиларнинг ўз отлари устида қилган моҳирона ҳаракатлари ҳамда бажарган амаллари барча томошабинларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Ўз устида мунтазам равишда шуғулланиб келган чавандозлар мусобақада ғолибликни қўлга киритишди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Ўринов Шавкат, 2-ўринни Исломов Иззатбек ҳамда фахрли 1-ўринни Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси 3-даражали сержант А.А.Аблаев эгалладилар. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.