Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Наврўз байрами муносабати билан пойтахтимизнинг Олмазор туманида спортнинг К-1 йўналиши бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида Туман биринчилиги ўтказилди.

Ҳозирги кунда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти “Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси” томонидан Олмазор туманида жойлашган ўндан ортиқ мактабларда спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича бепул тўгараклар ташкил қилинган ва мазкур тўгаракларда мунтазам равишда ёшларга Институтнинг малакали спорт усталари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 19-20 март кунлари пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 326-мактабда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Профессионал ва Ҳаваскор К-1 федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг К-1 йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Олмазор биринчилиги ўтказилди.

Мазкур мусобақада жами 300дан ортиқ ёшлар иштирок этди. Хусусан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти қошида очилган тўгараклардан 44 нафар спортчи турли ҳил вазнларда иштирок этиб, улардан 36 нафари фахрли ўринни ҳамда 8 нафари фахрли ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech