Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Наврўз байрами муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли сафдошлар - офицерлар, сержант ва аскарлар,  ишчи-хизматчилар ва қадрли фахрийлар!

Барчангизни гўзаллик ва янгиланиш, меҳр-оқибат тимсоли бўлган “Наврўз” умумхалқ байрами билан самимий табриклайман!

Наврўз байрами диёримиздаги барча миллат ва элат вакилларини ягона ва аҳил оила этиб бирлаштирадиган дўстлик ва нафосат байрамига айланган. Бундай ноёб ва бебаҳо бойлигимизни ҳамиша кўз қорачиғидай асраб-авайлашимиз зарур.

Муҳтарам Президентимизнинг Қарорига мувофиқ, мамлакатимизда бу йилги “Наврўз” байрами “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонланмоқда.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари мамлакатимизда байрамни юқори савияда нишонлаш учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб умумхалқ ҳашарлари, хайрия, ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, ёшларни миллий меросимизни асраш, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда, мамлакатимизда умумхалқ сайиллари, тантанали тадбирлар ўтказиладиган масканлар ҳамда жамоат жойларида фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳушёр ва сергаклик билан хизмат олиб боришмоқда.

Ишончим комил, Миллий гвардия барча шахсий таркиби жамоат тартибини сақлаш, аҳолимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли вазифаларни аъло даражада бажаришга бор куч ва имкониятларини сафарбар этиб, фидойилик кўрсатади.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни ва Сизлар орқали яқинларингизни яна бир бор баҳор байрами Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман, барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга фаровонлик тилайман. 

Юртимиз тинч, олийжаноб ва бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин.

Наврўз айёми барчангизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Миллий гвардия қўмондони

генерал-майор Рустам Джураев

Text to speech