Ўз мол-мулкингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг - Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ишончли хизматларидан фойдаланинг.
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 18:20 атрофида Навоий вилояти Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан марказий деҳқон бозори иш фаолиятини бошлагунга қадар ҳудудни текшириб юрган вақтда кўчада катта харид халта кўтарган шубҳали шахс қўлга олинди.
Дастлабки суриштирув давомида қўлга олинган шахс томонидан бозор ҳудудида жойлашган дўкондан 25 қути тамаки маҳсулотлари ўғирлангани аниқланган.
Ҳуқуқбузар дўкон ойнасини синдириш орқали ичкарига кириб, ўз режасини тўсиқсиз амалга оширган, чунки дўкон қўриқлов сигнализацияси билан жиҳозланмаган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Учқудуқ тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.