“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги замон талабларига мос такомиллаштириб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги Қонунида белгиланган асосий вазифалар доирасида Миллий гвардия шахсий таркибнинг жанговар шайлигини юқори даражага кўтариш ва махсус тактик тайёргарлигини замон талабларига мос такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан куни кеча Хоразм вилоятида амалга оширилиб, ҳудудий бошқарма шахсий таркибининг жанговар шайлиги ва жисмоний тайёргарлик даражаси текширилди.
Унда бўлинмаларнинг ўзига хос вазифаларидан келиб чиққан ҳолда гвардиячиларнинг  шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда ишончли ҳаракатлари ҳамда командирларнинг аниқ ва тўғри қарор қабул қилишлари, шунингдек, бошқарув тизимининг замонавий усуллари кўздан кечирилди.
Амалий машғулотлар ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган тарзда олиб борилиб, гвардиячилар ўзига бириктирилган жанговар қуроллар ва махсус воситалар, шунингдек, хизмат итларидан тўғри фойдаланган ҳолда шаҳар шароитида антитеррор ҳаракатлари ва гаровга олинганларни озод қилишда юқори даражадаги тайёргарликларини намоён қилишди. Ҳар бир гвардиячининг ўзи ва сафдошига биринчи тиббий ёрдам кўрсата олишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Тадбир сўнгида қўмондон томонидан ҳар қандай хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида шахсий таркибнинг юқори жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, хусусан гвардиячиларнинг "Pekiti Tirsia Kali" жанг санъатини пухта ўзлаштиришлари,  дрон ва уларга қарши воситаларни қўллаш усулларига оид вазифалар белгиланиб,   мазкур йўналишдаги амалга оширилаётган ишларни жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда такомиллаштириб борилишига    оид тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.
Шу куннинг ўзида, Миллий гвардия қўмондони раислигида ва тизимдаги барча шахсий таркиб иштирокида видеоселектор тарзидаги йиғилиш ўтказилди. Унда    ташкилий масалалар ҳамда тизим фаолиятига доир долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Миллий гвардия фаолиятига оид 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар ва уларнинг амалий ижроси, шунингдек, қўмондонлик томонидан жойларда олиб борилган манзилли ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар ҳамда ижобий натижалар вилоятлар кесимида танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech