Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида етук ва замон талабларига мос раҳбар кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ана шундай долзарб мақсадлар сари қадам ташлаб, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашдек муқаддас бурчни зиммасига олган яна бир гуруҳ ёш офицерлар бугун шарафли хизмат йўлига кузатилди.
Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б. Ташматов томонидан Жамоат хавфсизлиги университетининг магистратура босқичини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга диплом ҳамда кўкрак нишонлари, шунингдек, буюк давлат арбоби Амир Темурнинг давлат бошқаруви, адолат ва ҳарбий санъати тўғрисидаги бебаҳо мероси жамланган "Темур тузуклари" китоблари тантанали равишда топширилди.