НОМИНГИЗ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ
Давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 24 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари улуғ ватан уруши қатнашчиси 1926 йилда Тахтакўпир туманида туғилган, ҳозирда Нукус шаҳрининг “Шоирлар овули” маҳалласида истиқомат қилувчи Алланазар ота Ўтепбергеновнинг ҳолидан хабар олди.
Ҳарбий хизматчилар ва отахон ўртасидаги қизғин суҳбат давомида заҳматли уруш йиллари эсланди, шундай дориломон кунларга етганига шукурлар айтилди.
Шунингдек, меҳмонлар отахонга ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил гапириб, замонавий қурол-аслаҳа кўргазмасини ташкиллаштиришди.
Ташриф сўнгида уруш қаҳрамони кекса авлод вакилларига қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳарбий хизматчиларига миннатдорчилигини билдириб, юртимиз ҳамиша тинч бўлсин дея дуо қилди.