НОҚОНУНИЙ САҚЛАНАЁТГАН ПСИХОТРОП ДОРИ ВОСИТАЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 11 февраль куни Андижон вилоятида ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия ва вилоят Прокуратураси хамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда олинган хабарга кўра гиёҳванд моддаларни ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётган шахсларнинг яшаш жойлари аниқланиб текширув ўтказилди .
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Г.(аёл киши)нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда ноқонуний равишда сақланаётган психотроп дори воситалари, яъни “Тропикамид” (79 дона), “Лирика” (1420 дона), “Регапен” (1 274 дона) ва 1 та пневматик қурол борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.