НОҚОНУНИЙ ЙЎЛ БИЛАН ПУЛ ТОПИШНИ ЎЙЛАГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 24 апрель куни Самарқанд вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ҳамда вилоят прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро У.П. олдиндан келишилган фуқаро Х.Д.га 2.590 АҚШ долларини 27.454.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани департаменти суриштирув бўлими томонидан фуқаро У.П.га нисбатан Ўз.Рес ЖК нинг 177-моддаси
2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.