ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЯНГИЧА ҚАДАМ
Узоқ йиллардан сўнг илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақа қайта таъмирланган ва замонавий жиҳозлар ўрнатилган махсус майдончанинг очилиши муносабати билан, от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича ташкиллаштирилди.
Мусобақа мобайнида чавандозлар баландлиги 100 см (болалар), 110 см ва 120 см бўлган тўсиқлардан сакрашнинг учта тоифаси бўйича беллашдилар.
Мазкур чемпионатнинг очилиш маросимида Миллий гвардия Фахрий қоровул бўлинмаси байроқдорларининг иштироки спортчилар ва ташриф буюрганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган чавандоз спортчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.