Давом этаётган байрамона тадбирларда аҳолимизнинг юқори кайфияти ва осойишталиги таъминланмоқда
Мамлакатимиз аҳолиси Янги 2023 йилни байрамона ва юқори кайфиятда кутиб олишди.
Тошкент шаҳрининг ўзида 19 та ва республикамиз бўйлаб 256 та жойда Янги йил арчалари безатилиб, оммавий байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди.
Байрам тадбирларида жамоат тартибини бузиш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда Республика ҳудудида жамоат тартибини сақлаш тадбирларига Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлардан етарлича шахсий таркиб жалб қилинган.
Юртимиз аҳолиси ва меҳмонларига байрамона тадбирлар мобайнида жамоат тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда, осойишталигимизга қўшган хиссалари учун, Миллий гвардия қўмондонлиги ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, давом этаётган оммавий тадбирлар тинч ва байромана руҳда ўтишига ишонч билдиради.
Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар томонидан юртимиз бўйлаб ташкиллаштирилаётган байрам тадбирларида, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари давом эттирилади.