Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ БАЙРАМ

Мамлакатимизда 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” деб белгиланди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг муҳим омилидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёшлар иттифоқи пресс-клубида бўлиб ўтган мазкур тадбирда ташриф буюрган миллат вакиллари ҳамда расмий меҳмонлар барчани байрам билан самимий муборакбод этишди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Жамоат хавфсизлиги университети аёл ҳарбий хизматчилари томонидан намойиш этилган корейс миллий рақси барчага кўтаринки руҳ бахш этди. Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли раққосалари томонидан уйғур ва тожик миллий рақслари намойиш этилган бўлса, “Темурийлар” гуруҳи томонидан ўзбек ва грузин рақслари йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Тадбир якунида анжуман меҳмонлари ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилиб, бу кунни суръатлар билан тарих зарварақларига муҳрлашди.

Text to speech