Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Нукус шаҳрида йўловчиларнинг чақирувига биноан етиб борган Миллий гвардия ходимлари томонидан сувда чўкаётган фуқаро қутқариб олинди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 16:10 ларда Нукус шаҳар, ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган кўприкдан ўтаётган фуқаро А.А. сувда чўкаётган қизни кўриб қолиб ушбу ҳудудга яқин бўлган Марказий деҳқон бозорида хизмат ўтаётган Миллий гвардия ходимларига хабар беради.
Миллий гвардия ходимларининг тезкор ҳаракати ва хабар берган фуқаронинг ёрдами билан чўкаётган қиз қутқариб олиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилади.
Шундан сўнг чақирувга асосан етиб келган тез тиббий ёрдам орқали мазкур фуқаро Нукус шаҳридаги Республика шошилинч тиббий марказига ётқизилган ва ҳозирда ҳолати яхши.
Дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Нукус шаҳрида яшовчи 18 ёшли Г.Қ. экани маълум бўлган ва ҳозирда Нукус шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech