Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДАГИ ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 13 декабрь куни давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Учтепа туманига ташрифи давомида   "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятига қарашли 18-автобус саройида бўлиб, жамоат транспорти тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, пойтахтимиздаги жамоат транспорти соҳасини зудлик билан такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш юзасидан Миллий гвардия, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари олдига  автобус саройлар ва улардаги жамоат транспортлари ҳолатини ўрганиш бўйича вазифалар белгиланди. 

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан 14 декабрь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Унда ИИВ ва "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти мутасадди раҳбарлари, Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарлари, шунингдек сохага оид тизим вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ёдга олиниб, асосий камчиликлардан бири бўлган йўловчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун автобуслар етишмаслиги, жамоат транспорти устуворлигига риоя этилмаслиги ва ҳаракатланиш оралиғи узоқлиги  ҳамда бунинг оқибатлари тўғрисида фикр юритилди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод (1-2 сонли) ва М.Улуғбек (5-сонли) туманларидаги 1, 2 ва 5-сонли автобус саройлари Миллий гвардияга бириктирилганлиги ҳамда масъул ходимлар томонидан ушбу йўналишлардаги ҳолат чуқур ўрганилиши ва маълумот киритилиши таъкидланди.  

Миллий гвардия қўмондони томонидан Жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш бўйича масъул вазирликларнинг ҳамкорлик масалалари ва алоҳида йўналишлардаги амалга ошириладиган ишлари бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шу билан бир қаторда Миллий гвардия, ФВВ ва Ички ишлар органи Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳлар белгиланган муддатларда мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан  чора-тадбирлар  белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳларга берилган топшириқларнинг бажарилиши устидан кунлик назорат Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан амалга оширилиши  қатъий таъкидланди.

Text to speech