ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА «ОБОД ВА ХАВФСИЗ» МАҲАЛЛА ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ҲАМКОРЛИКДАГИ ИШЛАР
Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб «Обод ва хавфсиз» маҳалла тамойили асосида, жиноятчиликни олдини олишда Миллий гвардия, ИИВ ва маҳалла бешлиги ҳамкорлигидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан қизил тоифага киритилган Нукус шаҳридаги «Жайхун» маҳалласида маҳалла бешлиги ва фаоллар иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда «Жайхун» маҳалласида аҳоли айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳудудда қайси тоифадаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ошганлиги таҳлил қилиниб, уларни ўз вақтида аниқлаш орқали жиноятчиликни олдини олиш мумкинлиги таъкидланиб профилактик ишлар бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.
Аҳоли ва тадбиркорликнинг хотиржамлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги айтилиб бу борада қўриқлаш хизмати афзалликлари ҳам тушунтириб ўтилди.