ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнининг асосий қисмини ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб касб эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида бугунги кунда ушбу йўналишда мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида Термиз шаҳар 12-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун очиқ эшиклар куни уюштирилди.
Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан ҳар бир ўғил-қизнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда якка тартибда шуғилланилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига батафсил маълумотлар берилди.
Малакали мутахассислар иштирокида олиб борилган амалий машғулотлар эса ёш авлоднинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада орттирди.
Ушбу саёҳат қизиқарлилиги ва тарбиявий аҳамиятга бойлиги билан тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.