ОЧИҚ ОСМОН ОСТИДАГИ МУЗЕЙГА САЁҲАТ
Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва Давлат арбоби, марказлашган давлат ва Бобурийлар салтанати асосчиси Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент очиқ осмон остидаги музей мажмуасига Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан экскурсия уюштирилди. У эрда Бобурийлар сулоласига тегишли бўлган экспонатлар билан ҳарбий хизматчи ва ходимлар танишар экан тарихда буюк аждодларимиз даврида ҳунармандчилик, маданият, адабиёт, санъат ва ҳарбий салоҳият нақадар ривожланганлигига яна бир бор амин бўлишди.