Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 3 май куни соат 00:30ларда Миллий гвардия, ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида 7 нафар фуқаро кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганликлари сабабли уларни содир этган ҳуқуқбузарликларига қонуний чора кўриш мақсадида таянч пунктига олиб келинган.
Тадбир давомида фуқаролар ИИБнинг маълумотлар базасидан текширувдан ўтказилганида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Р.Р 17.03.2021 йилдан буён жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ томонидан қидирувда эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.