Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Ғофур Ғулом” номли истироҳат боғида театрлаштирилган шоу концерти бўлиб ўтди

Мусиқа болалар ва ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ғоят таъсирчан ва самарали воситаси сифатида ҳам аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кунда аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, бугун пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Ғофур Ғулом” номли истироҳат боғида Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи томонидан Тошкент шаҳар ёшлари ва пойтахтимиз меҳмонлари, шунингдек Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун театрлаштирилган шоу концерт дастури намойиш этилди.
Очиқ осмон остида ўтган шоу концертда лицейнинг профессионал ўқувчилари миллий ва европа маданиятига ҳос чолғуларда классик ва замонавий мусиқа, жаз, рок ҳамда поп мусиқа садолари остидаги кўргазмали чиқишлари билан шаҳар ёшлари ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига кўтаринки кайфият улашишди.

Text to speech

Муаллифга хатолар бўйича хабар бериш:

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: