Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочишга уринган фуқаро ушланди

Жорий йилнинг 7 май куни соат 13:55да Нурафшон шаҳарлараро Қўриқлаш бўлимига қўриқловда бўлган “Махсуд савдо” ООО овқатланиш масканидан “ташвиш хабари" келиб тушган.
Тезкор гуруҳ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борганда овқатланиш маскани раҳбари Х.М.нинг чап кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан тан жароҳати етказилганлиги маълум бўлган.
Ходимлар томонидан чақирилган тез ёрдам орқали шифохонага олиб кетилаётган жабрланувчи оғир жароҳати туфайли йўлда вафот этган.
Жиноят содир қилиб, воқеа жойидан яширинган шахс тезкор қидирув ишлари натижасида "Қўриқлаш" бўлими ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суриштирув давомида фуқаро З.Т таниши Х.М билан ўзаро тортишиб қолиб, Matiz автоуловидан ўткир тиғли жисм (ошхона пичоқ)ни олиб унинг чап кўкрак қисмига бир маротаба санчганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари Ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда

Text to speech