Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Банкоматни ўмармоқчи бўлган шахслар ушланди

Жорий йилнинг 31 мартдан 1 апрелга ўтган кечада тахминан соат 3.00 да 3 нафар номаълум шахслар юзларини тиббий ниқоб билан беркитган ҳолда, “Captiva” русумли автомашинада Самарқанд шаҳар Буюк Ипак Йўли кўчасида ўрнатилган АТБ “Туронбанк” филиалига тегишли бўлган банкомат шаҳобчасига келиб, банкоматни электр қувватидан узишган. Банкоматнинг тармоқдан узилганлиги ҳақида “Қўриқлаш” бўлимига “ташвиш” хабари келиб тушгач, ходимлар дарҳол кўрсатилган манзилга йўл олган. Ташқарида вазиятни кузатаётган ҳуқуқбузарлардан бири хизмат автомашинасининг огоҳлантирувчи товушларини эшитиб, шерикларини огоҳлантирган ва улар ўғирликни охирига етказмасдан, ҳодиса жойидан яширинган. (Маълумот ўрнида:Банкоматда мавжуд бўлган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўғирланмаган.)
Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаролар 33ёшли А.К, 27 ёшли  М.Э ҳамда 27 ёшли Ғ.Ж қўлга олинган ва Captiva автомобили, кийим-кечак, металл буюмлар, шу жумладан таёқлар, арматура, монтаж ва бошқа асбоблар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Юқорида қайд этилган маълумот бўйича Самарқанд Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси ("жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятга уриниш"), 4-қисми, 169-моддаси "А" банди ("ўғирлик") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Text to speech