Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҒИРЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХСНИНГ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 22 март куни тунги соат 01:24 да Тошкент вилояти Қўриқлаш    бошқармасининг 4-бўлинмаси  Мониторинг марказига Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган банкларнинг биридан “ташвиш” ҳабари келиб тушган.

Олинган хабарга кўра воқеа жойига етиб борган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банк биносининг ичкарисида  юрган ва  қочишга ҳаракат қилган ноъмалум шахс қўлга олинган.

Мазкур банк филиали ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, бинонинг 1-қаватида жойлашган омбор эшикларини бузиб кириш орқали, омбор шифтидан 2-қаватда жойлашган банк филиалига туйнук очиб кирилганлиги аниқланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Навойи вилояти Нурота туманида 1996 йилда туғилган, ҳозирда  Олмалиқ шаҳрида вақтинча яшаб келаётган фуқаро Қ.С. эканлиги  маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech