Ўз O'z Ру En

ЎҒРИЛИК ФОШ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 05 апрель куни тунги соат 21:00 ларда Навоий вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Кармана тумани ҳудудидаги Навоий иқтисодий зонасида жойлашган объектлар атрофида тунги патруллик хизматини ўтаб юрган вақтда, ҳудудда жойлашган "Zhong Tian" МЧЖга қарашли ДСП ишлаб чиқариш заводи дарвозаси олдида ДСП маҳсулотлари юкланган "Нексия" русумли автотранспорт воситаси турганлиги аниқланган.
Мазкур объект атрофи кўздан кечирилганда икки нафар шахснинг яшириниб ётганганлиги маълум бўлган ва қўлга олинган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида яширинган шахслардан бири ушбу объектда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро Х.И. эканлиги ва у Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Х.Э. билан ўзаро тил бириктириб нархи 4.200.000 сўм бўлган 14 дона ДСП материалини талон-тарож этганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech