Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ОИЛА СОҒЛОМ ЭКАН, ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ, МАМЛАКАТ БАРҚАРОРДИР

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилаётган юксак эътибор тинч, обод ва фаровон ҳаётимизни таъминлашда катта самара бермоқда. Ҳар қандай соҳада жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар билангина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Ушбу талаблар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун эса алоҳида аҳамият касб этади. Бу каби самарали ишлар Республикамизнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда. Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари текширувдан ўтказилиб, саломатликлари назоратга олинди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик доирасида ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари болалар шифокори, терапевт ва эндокринолог каби малакали мутахассислар қабулида бўлиб, тегишли маслаҳат ҳамда тавсиялар олдилар. Шунингдек, улар рентген, УТТ, ЭКГ ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ёрдамида сифатли кўрикдан ўтказилди.

Text to speech