ОИЛАДАГИ КИТОБХОНЛИК ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МУХИМ АХАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ
Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти кутубхонасида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Оиладаги психологик муҳитни яхшилаш ва фарзанд тарбиясида эр-хотиннинг роли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида оиланинг тинч-тотувлигини сақлашда ота-она бирдек масъулиятли бўлиши ва оилада китобхонлик муҳитини яратиш орқали ижобий натижага эришиш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, мутахассис психологлар иштирокчиларга оилавий муносабатларда психологик билимларнинг зарурлиги тўғрисида мисоллар орқали тушунтириб ўтди.