Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ОИЛАГА ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА, ЎЗЛИГИМИЗГА ЭЪТИБОРДИР

Жамиятда ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксар ҳолларда оилалардаги ижтимоий –маънавий муҳитдан излаш нечоғли ўзини оқлагани каби кучли, барқарор ҳамда фаровон давлат тизими негизини ҳам, мустаҳкам оилалар ташкил этишини бугун тобора чуқур англаб етмоқдамиз. Бу борадаги ишлар аввало барча соҳа вакиллари мутасадди раҳбарларининг эътибор марказида бўлиши зарур. Хусусан, Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия  бошқармаси, ҳарбий хизматчиларини дам олиш кунини мазмунли ўтказиш мақсадида  уларнинг оила аʼзолари билан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат тадбири амалга оширилди. Саёҳат давомида, музей ходимлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларни оила аʼзоларига музейда жойлашган миллийлигимиз кўзгуси бўлган, Қашқадарё тарихи билан боғлиқ бўлган турли-хил Экспонатлар билан яқиндан таништирилиб, ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларига, музей маъмурияти масъул ходимлари томонидан  жавоблар берилди. Ўз навбатида, ёш авлодларга ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган бу каби учрашувлар уларни ўз тарихига билган  қизиқишини оширибгина қолмай, унга бўлган эҳтиром туйғусини уйғотишга хам хизмат қилади.

 

Text to speech