Оиласи бағрига қайтаётган болалар
Наманган вилоятидаги 26-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган 3 та ака-ука Абдурахмон ҳамда Хасан, Хусанлар ўз онаси бағрига қайтдилар. Бу учта паҳлавоннинг келажакда ўз ўрнини топишлари учун аввало таълим олишларига ва ватанпарварлик руҳида тарбия топишларига Миллий гвардия ходимлари масъул. Ушбу оиланинг ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш борасида эса жорий қилинган янги тизим асосида барча шарт-шароитлар яратиб берилади. Фарзандларини бағрига босган она Гулчехра Абдужаббарова ҳамда уларнинг бобоси ва бувижонларининг хурсандчилиги чексиз.