“Оилавий болалар уйлари” ёшларига “президент совғаси” топширилди
Янги йил байрами шодиёналари жойларда тантанали тарзда ўтказилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хўжайли тумани ҳокимлиги, Тахиатош тумани ҳокимликлари ташаббуси билан Хўжайли ва Тахиатош туманларида жойлашган “Оилавий Болалар уйлари”нинг ёшларига “Президент совғалари” топширилди.
Байрам тадбирида меҳмонлар хонадонларга ташриф буюриб, болажонлар билан суҳбатлашишди. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов сўзга чиқиб, ёшларга илиқ тилакларини билдириб, кириб келаётган Янги 2022 йил билан табриклади.
Ундан сўнг, собиқ Меҳрибонлик уйи директори С.Сон болажонларга эзгу тилакларини билдириб, юртимиз ривожи учун муносиб ҳиссасини қўшадиган ёшлар бўлиб етишишини тилаб қолди.
Илиқ тилаклардан сўнг, ташкилотчилар томонидан болажонларга тантанали тарзда “Президент совғалари” топширилди.