Оламга ўзгача назар билан
Театрга келган томошабин қаҳрамонлар ҳаётида яшаб ўтгандай бўлади, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳис қилади ва албатта ўзи учун сабоқ олиб, хулоса чиқариш имкониятига эришади. Шу сабабдан театр - тарбия ва маънавият ўчоғи дейилади.
Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий-хизматчилари билан оила аъзолари бирга Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида "Ҳалала" спектаклини намойиш этишди. Мазкур спектакль томошабинларга инсонларнинг турли хил сифатларини кўриш билан биргаликда кулиш ва айрим жойларида жиддий фикр қилиш имкониятини берди. Спектакль ниҳоясига етгач томошабинлар театрни атрофдагилар билан муносабат, ҳаётга бўлган назар ҳамда бола тарбиясидаги айрим жабҳаларни ўзгартириш фикри билан тарк этишди.