Олий ўқув юртларига кириш имконини берувчи тавсияномалар учун муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларидан ўтказилмоқда
Тест синовлари давомида муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг қанчалик ўзлаштирганлиги якуний баҳоланди ва уларнинг билим даражаси текширилди. Миллий гвардия сафларида ҳарбий хизматни адо этаётган йигитлар тест жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул идоралар ҳамда ташкилотлар масъуллари назорати остида хизмат давомида олган билимларини синовдан ўтказишди. Жараённи ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тест синовлари Республика бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий қисмларида ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида: Тест топшириқларининг умумий сони 100 та тест саволларидан иборат. Шундан 40 та савол жанговар тайёргарлик бўйича, 20 таси маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича, 10 таси математика фанидан, 10 таси физика фанидан ва 20 таси мантиқий саволлардир. Тест синовларида иштирок этиб, тўплаш мумкин бўлган энг юқори кўрсаткич 110 баллни ташкил қилади.
Ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга бериладиган тавсияномалар 3 йил мобайнида амал қилади.