Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Олий ҳарбий таълим муассасаларини 2024 йилда тамомлаган ёш офицерлар таркиби билан ўтказилган ўқув-услубий йиғин

2024 йилда Олий ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаб, кейинги хизмат фаолиятини давом эттириш учун бўлинмаларга келган ёш офицерлар таркиби билан 29 июль кунидан 10 август кунига қадар Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасига қарашли “Кармана” дала ўқув маркази ҳудудида ўқув-услубий йиғин юқори савияда ва самарали ташкиллаштирилиб ўтказилди.

Ўқув-услубий йиғин машғулотлари тасдиқланган дарс жадвали асосида Миллий гвардия Марказий девони бошқарма, бўлим, хизмат бошлиқлари ва бўлинмалардан илғор тажрибага эга бўлган офицерларни жалб этган ҳолда ташкиллаштирилди.

Ўқув-услубий йиғин давомида Миллий гвардия бўлинмаларининг вазифалари, хизмат фаолияти асослари, жанговар ва махсус тайёргарликни ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш тартиби, шахсий таркибни ахлоқий-руҳий сифатларини мустаҳкамлаш, жиноятчилик

ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, юклатилган жанговар ва хизмат вазифаларни бажаришда бўлинмани, шахсий таркибни моҳирлик билан бошқариш ҳамда бўлинмаларидаги мавжуд бўлган

қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва махсус воситаларни қўллаш тартиби бўйича машғулотлар ўтказилди.

Ўқув йиғини машғулотлари жанговар вазиятларга яқинлаштирилиб, дала шароитида интенсив услубда кун давомида  жисмоний юкламаларни бериш орқали ёш офицерларнинг чидамлилик қобиляти оширилди.

Text to speech