Олтиариқ туманида темир бўлагига ўхшаган "снаряд" топилди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат тахминан 12.00 ларда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ИИБ бўлимига тушган хабарга кўра, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олиб, ўз хонадонига олиб келган. Хонадонига келиб темир бўлагини кўздан кечирганда ушбу жисм портловчи "снаряд" эканлигини билиб қолган ва ҳудуд профилактика инспекторига хабар берган.
Воқеа жойига тезкорлик билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ИИБ "сапёр" бўлинмалари етиб бориб, мазкур снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетилди.
Ҳурматли фуқаролар! Шубҳали буюмларни топиб олганингизда уларни уйга олиб киришга шошилманг.
Бу ҳақида Ички ишлар органлари ёки Миллий гвардияга хабар беринг.
Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!