Қўқон шаҳри ҳудудидаги бозорларнинг бирида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
Жорий йилнинг 16 январь куни, Қўқон шаҳар ҳудудида жойлашган бозорларда жамоат тартибини сақлаш учун хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларига фуқаро Ш.А. мурожаат қилиб, сумкасида бўлган 1 360 000 сўм пулларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида, ўғирликка қўл урган ушбу шахс бозор ҳудудидан чиқиб кетмасидан олдин далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ушбу шахс Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Х.С. эканлиги маълум бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.